Муҳофазаланган электрон почта тизими ахборотни криптографик муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат стандартлари асосидаги ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситалари ва электрон рақамли имзо воситалари (миллий криптовайдер) дан фойдаланади.
Е-ХАТ тизими ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг қуйидаги
талабларига жавоб беради:
- идентификация қилиш – Е-ХАТ тизими фойдаланувчисининг
электрон рақамли имзосига асосланиб, унинг ҳақиқийлиги
ўрнатилади;
- конфиденциаллиги – электрон хабарларни
шифрлаш йўли билан уларни муҳофаза қилиш;
- ҳар бир
электрон хабарда электрон рақамли имзонинг тегишлилигини
текшириш асосида электрон хабар жўнатувчисини аутентификация
қилиш;
- электрон хабарларнинг бутунлиги – электрон
хабардаги ахборотнинг бузилмаганлигини текшириш.
Е-ХАТ тизими тизимда ишлаш учун уч тилдан фойдаланади: ўзбек (лотин ва кирилл ёзувлари асосидаги), рус (кирилл ёзуви асосидаги) ва инглиз (лотин ёзуви асосидаги).
Е-ХАТ тизимида ишлаш учун ҳар бир фойдаланувчи электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш маркази томонидан берилган ёпиқ калит ва очиқ калит сертификатига эга бўлиши керак.
E-XAT дастурини юклаб олиш